TDPU библиотекой

Уточнить поиск

Уточнить поиск
расширенный поиск
allMenu

Типовые правила

Типовые правила

Типовые правила
  • 1. Низомий номидаги ТДПУнинг барча талабалари университет Ахборот – ресурс маркази кутубхонасидан тўла фодаланиш хукукига эгадирлар
  • 2. Ахборот – ресурс марказига аъзо бўлиш ишлари 1- курс талабалари учун гурух сардори оркали амалга оширилади . Аъзо бўлиш учун паспорт ва 3 та фотосурат,( расм 3 + 4 ) деканатдан маълумотнома керак бўлади .
  • 3. Ахборот – ресурс марказига аъзо бўлган китобхонлар китоблардан, рўзномалардан, ойномалардан , ҳамда компьютерлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга . Адабиётларни факультет кутубхоналаридан , ўқув залларидан ва талабалар турар жойларидан олиб фойдаланишлари мумкин.
  • 4. Ахборот –ресурс маркази абонимент кутубхоналаридан қуйидаги тартибда китобхонларга хизмат кўрсатилади:
    • Дарсликлар 1 семестрга 10 тадан берилади.Хар бир китобни олаётган вактда китобларни текшириб олиш талаб этилади,бирор камчилиги бўлган холатларда кутубхоначи огоҳлантирилиб , муҳр бостириш шарт;
    • Маънавий –маърифий адабиётлар чегараланмаган тартибда берилади;
    • Вақтли матбуот нашрларини фақат ўқув зали ва талабалар турар жойларидаги кутубхоналардан фойдаланиш мумкин;
    • Ўқув залларидан адабиётлар фақат ўқув залида фойдаланиш учун берилади. Ўқув залларидан китобларни олиб чиқиб кетиш , китобларни варрақларини йиртиш ман этилади . Ўқув залларидан китоб олиб чиқиб кетган, китобларни варрақларини йиртган талабаларни кутубхонадан 3 ойга фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
  • 5. Талабалар ёзги таътилга кетишлари олдидан кутубхоналардан олган китобларини топшириб кетишлари шарт.
  • 6. Ўқиш жойини ўзгартирган талабалар кутубхонадан олган китобларини топшириб, хисоб-китоб варрақаси тўлдиришлари шарт.
  • 7. Университет мулки бўлган китоблар ва вақтли матбуот нашрларини китобхонлар асраб – авайлаган холда фойдаланишлари шарт.
  • 8. Китобхонлар кутубхонадан олган китобларини шу заҳотиёқ текшириб , мавжуд бўлган камчиликларини кутубхоначига айтишлари шарт.
  • 9. утубхначи огоҳлантирилмаган тақдирда , китобларнинг йиртилган варрақлари учун охирги фойдаланган китобхоннинг аъзолик хужжатлари ёпиб , китобларнинг йиртилган варрақларининг нусхалари ксерикс қилдиртирилиб жойига тўлдиртирилади. 9.Адабиётлардан фойдаланган вақтда текстларни чизиш , китоб варрақларига белгилар қўйиш , буклаш , расмларини нусхасини бостириб олиш ман этилади.
  • 10. Онгли равишда китобларни ишдан чиқарган китобхонга энг қаттиқ жазо бериш қўлланилад
  • 11. Кутубхоналардан олинган китоблар ўз вақтида топширилиши шарт. Вақтида китоблар топширилиб регистрациядан ўтмаган талабалар келгуси ўқув йилида кутубхона ва ўқув залларидан фойдаланиш хуқуқидан маҳрум этилади.
  • 12. Ҳар бир кутубхонага келаётган китобхонларнинг қўлларида китобхонлик билети бўлиши шарт.
  • 13. Китобхонлик билети суратсиз, кутубхонанинг муҳрисиз хақиқий ҳисобланмайди.
  • 14. Китобхонлик билетини бошқа шахсга бериши ва ўзга китобхонлик билети билан кутубхонадан фойдаланиш қатъий ман қилинади.
  • 15. Китобхонлик билети университет талабаларига университетни битиргунларига қадар берилади.
  • 16. Талабалар китобхонлик билетларини йўқотган ҳолатда тезда кутубхонага ариза орқали мурожаат қилишлари зарур. Китобхонлик билети ариза топширилган кундан бошлаб ,бир ой ўткандан сўнг тиклаб берилади.
  • 17.Китобхонлик билети орқали АРМ нинг “Электрон кутубхона” орқали университет сайтларига киритилган электрон адабиётлардан, дарслик ва ўқув қўлланмаларининг электрон нусхаларидан ва турли фан сохаларига оид компакт дисклардан , ИНТЕРНЕТ дан бепул фойдаланишлари мумкин. Низомий номидаги ТДПУ Ахборот – ресурс маркази Фундаментал ўқув залида қуйидаги ҳолатлар ҚАТЪИЯН МАН ЭТИЛАДИ: Диссертациялар ,
    • Авторефератлар , диплом ишларидан нусха кўчириш (ксерикс) ман этилади;
    • Фундаментал ўқув залидан китобларни , илмий шларни, газета , журналларни олиб чиқиб кетиш
    • Диссертация , автореферат , диплом ишлари, китоблар , газета , журналларни варрақларини йиртиш, чизиш, уларга зиён келтириш ман этилади;
    • хборот- ресурс марказига тегишли биноларда уяли алоқалардан фойдаланиш ман этилади;
    • Ахборот – ресурс маркази ўқув залларида гаплашиш , ўриндиқлар ўрнини алмаштириш, шовқин кўтариш ман этилади;
    • Ахборот- ресурс марказига тегишли бўлган жиҳозларга (стол , стул, шкаф, стендлар, каталогларга ) зиён етказиш ман этилади.
    • Юқорида қайд этилганларга риоя этмаган талабалар Университет Ахборот- ресурс марказидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Правила пользования библиотекой